Мактаб, боғча директорлари ва бошқа таълим раҳбарларини йиғилишларга чақирганлар жазоланади

Сақлаш
16:47 / 15.05.2025 5 0

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда таълим соҳасини янада ривожлантиришда ҳокимликларнинг иштироки бўлиши ҳам кўрсатиб ўтилди. Жумладан, энди туман ҳокимлари таянч мактабларда 1 та касбий маҳорат хонасини ташкил қилиш ва уни тўлиқ жиҳозлашга масъул бўлади.

 

Барча вилоят ҳокимлари эса Авлоний номидаги малака ошириш институти андозаси асосида ҳудудлардаги малака ошириш марказларини таъмирлаш ишларини йил охиригача якунлаши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, уларга жорий йилда халқаро молия ташкилотлари билан ишлаб, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қатар, Жанубий Корея каби давлатлардан инвесторлар олиб келиб, маҳаллий тадбиркорларга шароит яратиб, мактаб қурилишига 10 млн доллардан маблағни жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.

 

Шунингдек, барча ҳокимлар ва таълим соҳаси раҳбарларига ёзги таътил вақтида барча таълим муассасаларининг спорт майдончаси ва ўқув хоналарида ёшлар учун спорт, фан ва касб тўгаракларини очиш топширилди.

 

Туман ҳокимларига ҳар ойда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлари, мактаб директорлари ва боғча мудиралари билан учрашиб, муаммоларни жойида ҳал қилиш вазифаси юкланди.

 

Мутасаддилар бундан буён туман бўлими раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган бирорта йиғилишга жалб қилиб бўлмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

 

Олдинроқ Шавкат Мирзиёев мактабларга жиҳоз олиб бермаган 16 нафар ҳокимни танқид қилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//