
Жамият
Видеоселектор йиғилишида бундан буён барча педагогика олийгоҳлари фаолияти тубдан ўзгариши белгиланди. Президент буни Термиз педагогика институти мисолида тушунтириб берди.
«Бу олийгоҳга Янги Ўзбекистон университетидаги каби халқаро бошқарув тизими татбиқ этилади. «Топ» хорижий олийгоҳлар тажрибаси асосида факультетлар ўрнида аниқ, табиий, ижтимоий, филология, амалий фанлар, мактабгача ва бошланғич таълим бўйича 6 та олий мактаб ташкил қилинади», дейилади хабарда.
Аниқ фанлар мактабида Мюнхен техника университети таълим дастурлари жорий этилади. Қолганлари эса Кембриж университети талаблари асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилади.
Олийгоҳдаги фанлар сони ҳам мақбуллашиб, 20 тадан 15 тага, таълим йўналишлари 31 тадан 17 тага туширилади. Ўқув юкламаси 20 фоизга қисқаради.
Термиз шаҳри ва туманидаги 47 та мактаб олийгоҳнинг амалиёт базасига айлантирилади. 3 та ихтисослашган ҳамда янги баҳолаш тизимига ўтган 12 та мактаб эса методик база бўлиб, олийгоҳ уларни замонавий лаборатория билан таъминлайди.
Таъкидланишича, олийгоҳнинг хорижий тил сертификати бор 20 нафар ўқитувчиси шу йил Буюк Британия, Германия ва Сингапур каби давлатларга малака оширишга юборилади.
Келгуси уч йилда эса институтнинг барча профессор-ўқитувчилари хорижий тил сертификатини олиб, чет элда ўқиб келади.
Бу тизим барча педагогика олийгоҳларида жорий этилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ