Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарёдаги чигит муаммосини ўрганмоқда

Сақлаш
14:36 / 06.01.2022 821 0

Қашқадарё вилоятидан чиқарилмаётган чигит муаммосига Монополияга қарши курашиш қўмитаси аралашди.

 

Қайд қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолат назоратга олинган бўлиб, чигитни «Умакай» постидан ўтказилмаётганлиги юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимияти ва Қашқадарё вилояти ИИБга сўровнома юборилган.

 

Хабарда таъкидланишича, 2020 йилда ҳам 3 та вилоятда бу каби ҳолат кузатилган. Қўмита томонидан 2020 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Рақобат тўғрисидаги қонунининг 12 моддаси талаблари бузилганлиги ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарорига мувофиқ Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоят ҳокимликларига ҳамда ушбу вилоятларнинг ИИБларига нисбатан Қўмита томонидан иш қўзғатилган.

 

Қонунчилик талаблари бузилгани тасдиқлангач, ҳокимликларга ва вилоятларнинг ИИБларига нисбатан Қўмитанинг қарори қабул қилинган ва кўрсатмаси берилган.

 

«Шунга қарамай, Қашқадарё вилоятида бу каби ҳолат қайта кузатилмоқда. Ҳолат юзасидан Қўмитага ҳам мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлар Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда Монополияга қарши қонунчилик ҳужжатлари доирасида чора кўриш учун ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//