Жаҳон
Turkish Airlines авиакомпанияси самолёт қўнганидан кейин ўзини тутиш қоидаларини бузган йўловчиларни жаримага тортишни бошлайди. Эндиликда самолёт тўлиқ тўхтагунча ва хавфсизлик белбоғини ўтказиш ҳақдаги огоҳлантириш ўчирилмагунча ўрнидан турган ёки тепадаги юкларини оладиган ҳар бир киши жаримага тортилади. Борткузатувчиларнинг кўрсатмаларини эътиборсиз қолдириш ҳам жаримага сабаб бўлади.
Жарималар миқдори ҳозирча эълон қилинмаган. Стюардларга қўнишдан кейин қўшимча эълон бериш топширилган. Улар йўловчиларга қоидаларни эслатади ва қоидабузарларни қайд этади. Авиакомпания вакиллари мазкур чоралар хавфсизлик учун кўрилаётганини айтмоқда.
Турк Ҳаво Йўллари расмийлари, бу амалиёт нафақат интизомий чора, балки йўловчилар хавфсизлигига бевосита дахлдор эканини таъкидлашган. Ҳаракатланаётган самолётларда тик туриш ёки юк жавонларини муддатдан аввал очиш шу кунга қадар кўплаб бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатларга сабаб бўлган, дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77421
Жамият
56537
Жамият
55722
Жамият
50788
Жамият
//
Изоҳ йўқ