Жамият
Қашқадарёда вилоят ҳокими ўринбосарига тегишли хизмат автомобили бир вақтнинг ўзида учта қоидабузарлик қилгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур видео қашқадарёлик автоблогер Мақсуд Музаффаровга тегишли Telegram каналда эълон қилинган бўлиб, бу ҳақида жамоатчиликни бохабар қилган блогер вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғига ҳам мурожаат йўллайди.
«Chevrolet Trailblazer бир вақтнинг ўзида учта қоидабузарлик содир қилди. Биринчидан, ўнг томондаги чизиқдан ортга қайрилиб олиш учун шу заҳоти чапга қайрилди. Чапга қайрилиш вақтида узлуксиз чизиқни босган ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида ҳам ҳаракатини давом эттирди. Демак, бир вақтнинг ўзида узлуксиз чизиқни босиш, ортга қайрилиш қоидасини бузиш ва светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатни давом эттиришни кўряпмиз», дейди автоблогер.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг 2021 йил 30 июль куни Telegram каналида эълон қилган хабарига кўра, ҳукумат қарори билан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларига янги типдаги DAV партияли давлат рақами берилган. Аҳрор Содиқовнинг давлат рақами 70 006 DAV, 70 009 DAV бўлган хизмат автомобиллари расмини улашганидан англашилишича, 70 005 DAV ҳам вилоят ҳокимлиги масъулларидан бирига тегишли экани ойдинлашади.
«Дарё» нашри мухбири билан суҳбатлашган манба мазкур хизмат автомобили вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқовга тегишли эканини билдирган.
«Ушбу автомашина қоидабузарлигига нисбатан бошқарувингиздаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси чора кўра оладими?», дея савол берган автоблогер давлат рақами 70 005 DAV бўлган хизмат автомобилининг бир вақтда учта қоидабузарлик содир этганини айтган.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ