
Жамият
Жиноят Кодексининг 244-1(прим1)-моддасига кўра, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумот ва материаллар ҳар қандай шаклда, шу жумладан, оғзаки тарзда тарқатилган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилишга асос бўлади.
Адвокат Беҳзод Ғаниевнинг маълум қилишича, мазкур турдаги хатти-ҳаракатни амалга оширган шахсга нисбатан чора кўрилди.
Хабарга кўра, фуқаро Х.Э. ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи ғояларини суҳбатдоши Н.М.нинг онгига оғзаки тарзда сингдириб келган.
Бу суҳбат тезкор тадбир давомида овоз мосламасига ёзиб олинган ва ўтказилган суд-фонографик экспертиза хулосасида, суҳбатда иштирок этган ва стенограммада шартли равишда «Х.Э.» деб белгиланган шахснинг овози ҳамда нутқи судланувчи Х.Э.га тегишли эканлиги кўрсатилган.
1-босқич судининг 2025 йил 31 январь кунги ҳукми билан Х.Э. ЖКнинг 244-1(прим1)-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
«Шу кунгача жойлаётган бир қанча постларимизда диний мазмундаги маълумот ва материалларни тарқатганлик учун МЖтКнинг 184-2(прим2)-моддаси билан маъмурий ҳамда ЖКнинг 244-1(прим1), 244-3(прим3)-моддалари билан жиноий жавобгарлик чоралари белгиланганлиги ҳамда суд амалиёти қанақа бўлаётганлиги ҳақидаги маълумотларни бериб келмоқдамиз.
Суд амалиётдан келтирилган деярли барча мисолларда — диний мазмундаги материалларнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидан (Telegram, Instagram, Odnoklassniki, TikTok ва бошқалар) фойдаланган ҳолда тарқатилганлигини кўришимиз мумкин», дейди адвокат.
Ғаниев берган хабарида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи, ахборотни узатиш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситалари орқали материалларни сотиш, етказиб бериш, тарқатиш, юбориш ва уларга обуна бўлиш — тарқатиш ҳисобланишини эслатиб ўтган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ