
Жамият
Айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, ерости сувли қатламларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, ерости сувли қатламларидан сув олиш лимитларини бузиш, ерости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш, ерости сувларидан фойдаланиш учун қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаш маъмурий чора кўрилишига сабаб бўлади.
Жумладан, ушбу хатти-ҳаракатни бажарган фуқароларга БҲМнинг 6 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 250 минг сўмдан 5 млн 675 минг сўмгача), агар ҳуқуқбузар мансабдор шахс бўлса, 15 бараваридан 20 бараваригача (5 млн 675 минг сўмдан 7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Маълумот учун, бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари, шу жумладан, томорқа ер участкаларини суғориш учун сувдан умумий фойдаланиши мустасно.
Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра эса, ерости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади.
Мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр/кубгача бўлган ҳажмда ерости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Янги тартиб қонун эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ