Аҳолиси депрессияга энг кўп учраётган давлатлар рўйхати тузилди

Сақлаш
17:12 / 06.05.2025 10 0

Сўнгги йилларда одамлар руҳий саломатлик ҳақида кўпроқ гапира бошлашди ва бундай муаммоларни ҳал қилишга ҳам эътибор кучайди. Лекин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳали жамият фикри ва ҳукумат сиёсатларида ўзгаришлар қилиш кераклигини айтмоқда.

 

Таъкидланишича, руҳий саломатликка эришиш учун фақат шифокорга бориш ва у ердан даво топиш тушунилмайди. Таълим, иш, уй-жой ва жамиятга аралашиш каби омиллар ҳам руҳий саломатликни ё барқарор қилиши ёки унга зарар етказиши мумкин.

 

Руҳий муаммоларга дучор бўлганларга эса ёрдам бериш лозим. Афсуски, ҳамма ҳам руҳиятида кечаётган муаммолар ҳақида гапиришни истамайди. Шунинг учун ҳам ЖССТ мутахассислари руҳий муаммодан уялмасликни, аксинча агар шундай ҳолат кузатилса, тезда ёрдам олиш зарурлигини таъкидлайди.

 

Statista нашри бутун дунёда одамлар руҳий саломатликка хавф солувчи муаммоларни қанчалик кўп бошдан кечираётган давлатларни ўрганди.

 

Диаграммага кўра, Швецияда ўтказилган сўровномада респондентларнинг 44 фоизи ўтган бир йил ичида депрессия, стресс ёки хавотирни бошидан кечирганини айтган. Кейинги юқори ўринларни эса Австралия, АҚШ ҳамда Буюк Британия эгаллаган.

 

Ҳиндистон, Франция, Италия ва Хитойда эса бу кўрсаткич бироз пастроқ. Аммо бу рақамлар муаммонинг камлиги ёки умуман йўқлигини англатмайди. Чунки қатнашчиларнинг катта қисми руҳиятида кечаётган муаммоларни гапиришга уялган бўлиши мумкин.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Маданият

12:47 / 06.05.2025 0 10
Дунёдаги энг қиммат ТОП-5 китоб

//