Жамият
«Абдуссамий» тахаллуси билан ижод қилиб келаётган шоир Шохрух Абдувохидов Адлия вазирлигига мурожаат қилиб, у томонидан ёзилган «Қизғoнаман», «Сўнгги нафасгача», «Соғиндим ёмон» ҳамда «Дилдора» номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан рухсатсиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганини билдирган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Якунда, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, Қодировга нисбатан МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг иккинчи қисми билан БҲМнинг 8 баравари миқдорида(3 млн сўм) жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун, аввалроқ шоир «Шамсиддин Садоий»нинг Адлия вазирлигига қилган мурожаати асосида «Давлатинг борида», «Омонат» ва «Тингла дўстим» номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилгани аниқланган эди.
Ўшанда хонандага БҲМнинг 5 баравари миқдорида (1 млн 875 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56808
Жамият
56034
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ