Дунёдаги энг қиммат ТОП-5 китоб

Сақлаш
12:47 / 06.05.2025 9 0

Дунёда қиймат жиҳатидан юқори баҳоланадиган китоблар кўп. Уларнинг айримлари ноёблиги билан, бошқалари эса қадимийлиги билан юқори қимматга эга.

 

Қуйида нархи бебаҳо деб айтиладиган китоблар тескари кетма-кетликда кўрсатилган:

 

5-ўрин: «Гутенберг Библияси»

 

 

Бу ноёб китоб 1987 йилда 5,4 млн долларга сотилган(ҳозирги ҳисобда 69 млрд 876 млн сўм). У Гутенбергнинг биринчи босма Инжили бўлиб, 1455 йилда биринчи тўлиқ босма китоб шаклида тайёрланган. Қимматбаҳо мерос ҳозирда «Гутенберг Библияси» ёки «42 сатрли Библия» деб аталади.

 

Китоб лотин тилида чоп этилган ва унинг ташқи кўриниши ўқувчилар босма дастгоҳнинг илк маҳсулотини ишонч билан, одатий тарзда қабул қилиши учун олдинги даврлардаги қўлёзма китобларга ўхшатиб ишланган.

 

4-ўрин: «Америка қушлари»

 

 

Китоб 2010 йили 11,5 миллион долларга сотилган(ҳозирги ҳисобда 148 млрд 810 млн сўм). Шимолий Америка қушларининг табиий ўлчамдаги расмлари билан безатилган ушбу китоб америкалик табиатшунос олим Жон Жеймс Адюбон қаламига мансуб бўлиб, 1827 йилдан 1838 йилгача Эдинбург ва Лондонда бўлиб-бўлиб чоп этилган. Китобда 489 та турга мансуб 1065 та қуш тасвирланган.

 

3-ўрин: «Генрих Арслон Хушхабари»

 

 

Китоб 1983 йилда Сотбис ким ошди савдосида 11,7 миллион долларга сотилган(ҳозирги ҳисобда 151 млрд 398 млн сўм). У тахминан 1188 йилда Саксония ва Бавария герцоги Генрих Арслон (1129–1195) буйруғи билан Брунсвик соборидаги Биби Марям қурбонгоҳи учун қилинган Инжил қўлёзмаси бўлиб, ХИИ асрга тегишли китобларнинг энг дурдонаси саналади.

 

Китоб олтинга бой нақшлари, батафсил миниатюралари ва мураккаб безаклари билан ажралиб туради.

 

2-ўрин: «Бейзерский псалтири»

 

 

Ҳозиргача 11 та нусхаси сақланиб қолган бу китобнинг ҳар бири қарийб 184 млрд сўм туриши мумкин. Масалан, 2013 йилда ана шу нусхалардан биттаси Сотбис аукционида 14,2 миллион долларга сотилган.

 

Британиянинг Шимолий Америкасида чоп этилган биринчи китоб саналувчи «Бейзерский псалтири» (пластирь – Забур) пуритан руҳонийлари томонидан Довуд саноларининг инглиз тилидаги таржимаси ҳам дейилади.

 

1-ўрин: «Лестер кодекси»

 

 

У 30,8 млн долларга сотилган(ҳозирги ҳисобда 398 млрд 552 млн сўм). Леонардо да Винчининг илмий ёзувлар ва расмлар туширилган дафтари ҳисобланувчи бу китоб чарм муқовали бўлиб, бор-йўғи 29х22 ўлчамга эга ва 36 варақдан иборат.

 

Унда муаллифнинг астрономия, сув ва тошларнинг хусусиятлари, ҳаво ва осмон ёруғлиги ҳақидаги кузатиш ва назарияси туширилган кўплаб расмлари ҳамда диаграммалари илова қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Маданият

12:47 / 06.05.2025 0 10
Дунёдаги энг қиммат ТОП-5 китоб

//