
Жамият
Президент қарори билан ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилиши белгиланди.
Жумладан, Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ваколатли орган бўлади.
Қарорда ўз кундалик фаолиятини ташкил этишда мижозларининг манфаати ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг устувор вазифаси сифатида кўрсатилган.
Шу ҳисобда, энди улар ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмасдан, кибержиноятга йўл қўйса ва бунинг оқибатида мижоз моддий зиён кўрса, зарар уларнинг ҳисобидан ундирилади.
Шунингдек, кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картаси, банк ҳисобрақами, SIM-картаси ҳамда электрон ҳамёнидан фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.
Бундан ташқари, қарорга асосан, вояга етмаганлар банкларда ҳисобрақамлари ва банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади.
Банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали (frod) операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўяди.
Шубҳали пул ўтказма амалиётлари аниқланганда эса унга алоқадор банк карталари ички ишлар органлари масъул бўлинмалари сўровига асосан тезкорлик билан блокланади.
Қарорда ёзилишича, Кибержиноятларга қарши курашиш ва рақамли терговга кўмаклашиш маркази ҳам ташкил этилади.
Кибержиноятларни фош этиш, уларни тергов қилиш амалиётидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш мазкур марказнинг асосий йўналишларидан бири бўлади.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ