Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади

Сақлаш
23:33 / 05.01.2022 917 0

Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш мақсадида замонавий коммуникацион дастурлар ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратади. Бу ҳақида «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасида сўз боради.

 

Унга кўра 2022 йил декабрга қадар миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ҳамда ахборот коммуникацион дастурлар яратиш ишлари олиб борилади. Бунда:

 

–  соҳанинг етук мутахассислари ва йирик тадбиркорларни миллий коммуникация платформаларини яратишга жалб қилиш;

 

–  маълумотларни узатиш ва қайта ишлашнинг замонавий талабларига мос дастурий таъминот ва техник воситалар билан таъминлаш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, АКТ соҳасида миллий маҳсулот яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш бўйича амалий чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади. Бунда яратилган дастур ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни аудиториясининг қамрови ортишига қараб солиқ имтиёзларни бериш тизими йўлга қўйилади.

 

Бундан ташқари, миллий коммуникация платформаларини аҳоли орасида оммалаштирилади. Бунда:

 

– миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни замонавий дизайн ҳамда техник талаблар асосида янгилаб боришни йўлга қўйилади;

 

– аҳоли ўртасида миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни тарғиботи бўйича амалий чоралар кўрилади;

 

– фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминланади.

 

Миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ҳамда ахборот коммуникацион дастурлар яратиш ишларига Ахборот технологиялари вазирлиги ва «Киберхавфсизлик» ДУК масъул этиб белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//