
Жамият
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 27 июнь куни «Олтин қалам» ХИХ Миллий мукофоти учун халқаро танлови ўтказилишини маълум қилди.
Бунда асосий мукофотлар йўналишлар бўйича тақсимланади. Бундан ташқари, танлов Бош миллий мукофоти соҳибига махсус диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва енгил автомобиль тантанали равишда топширилади.
Номинациялар бўйича ғолиблар эса қуйидагича мукофотланади:
▪️ 1-ўринни учун – диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида пул (75 млн сўм);
▪️ 2-ўрин учун – диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 175 баробари миқдорида пул (65 млн 625 минг сўм);
▪️ 3-ўрин учун – диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 150 баробари миқдорида пул (56 млн 250 минг сўм).
Номинациялар:
Телевидение йўналиши бўйича:
➖ Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);
Радио йўналиши бўйича:
➖ Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-,2-,3-ўринлар);
Босма нашрлар йўналиши бўйича:
➖ Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);
Интернет нашрлари йўналиши бўйича:
➖ Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар).
Бундан ташқари, чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлари йўналишлари бўйича).
Шунингдек, 12 та рағбатлантирувчи номинация жорий этилади (танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича қўшимча эълон берилади).
Танловда ҳар бир иштирокчининг 2024 йил 30 апрелдан 2025 йил 30 апрелгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади. Агар ижодий жамоа – газета таҳририяти танловда қатнашадиган бўлса, газетанинг 5 тадан 7 тагача сонини, теле- ёки радиоканал жамоаси танловда иштирок этадиган бўлса, 5 тадан 7 тагача энг яхши кўрсатув ёки энг яхши эшиттиришнинг электрон варианти (ёхуд ҳаволаси) илова қилинади.
«2024 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» рағбатлантирувчи номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар эса Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.
Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар ҳам илова қилинади:
▪️ муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисидаги қисқача маълумот (объективка);
▪️ муаллифнинг паспорт ёки ИД-карта нусхаси, телефон рақами;
▪️ жамоавий иштирок этувчи ОАВнинг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси ва ташкилот раҳбарининг паспорт ёки ИД-карта нусхаси.
Ижодий ишлар Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари, Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари орқали, шу билан бирга, муаллифлардан тўғридан-тўғри электрон шаклда (танлов матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб) жорий йилнинг 25 майига қадар қабул қилинади.
▪️ матбуот йўналиши бўйича ижодий ишлар газета ёки журналда эълон қилинган материалларнинг нусхаси (пдф форматда);
▪️ интернет нашрлари бўйича материалларнинг ҳаволаси (линк, ҳавола) кўрсатилган ҳолда;
▪️ телевидение бўйича видеоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача) Telegram форматда (аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);
▪️ радио йўналиши бўйича аудиоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача, аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);
▪️ рағбатлантирувчи номинация – фотожурналистика бўйича ижодий ишлар (жпег, тифф ва пнг форматда аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан) тақдим қилиниши шарт.
Материаллар Журналистлар уюшмасининг 99-466-10-25 рақамига очилган Telegram ҳисобига юборилиши сўралади.
Хабарга кўра, бу йилдан бошлаб «Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танлови 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрамига бағишлаб ташкил этилади.
Танлов ғолиблари ушбу сана муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тантанали равишда тақдирланади.
Мурожаат учун телефонлар:
▪️ 71 244-37-87;
▪️ 71-244-64-62.
Маълумот учун, «Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танлов миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ