Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидалари тасдиқланди

Сақлаш
18:19 / 05.01.2022 865 1

Ҳукумат қарори билан Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.

 

Низомга мувофиқ, кўп квартирали уйларни бошқариш фаолияти уй-жойдан фойдаланишда қулай ва хавфсиз шароитларни яратиш, умумий мол-мулкни сақлаш ва ундан фойдаланиш учун зарур хизматлар ва ишларни қамраб олади.

 

Кўп квартирали уйни бошқариш органи уйга кириш қисмида қуйидаги маълумотларни доимий жойлаштириб бориши шарт:

 

бошқариш органининг номи, манзили, телефони, иш тартиби, веб-сайти;

 

коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг алоқа телефонлари;

 

таъмирлаш ишлари вақти;

 

мажбурий бадал, кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдори.

 

Бошқариш органи авария вазиятларини бартараф этадиган 24 соат ишлайдиган авария-диспетчерлик хизматини ташкил этиши керак.

 

Бунда авария-диспетчерлик хизмати мулкдорларнинг қўнғироқларига 3 минутдан кўп бўлмаган вақтда жавоб бериши лозим.

 

Шунингдек, хонадонлардаги канализатсилар тиқилиб қолганида ва ифлосланиш ҳолатлари бўлганида бу ҳолатлар 2 соатда бартараф этилиши керак.

 

Совуқ, иссиқ сув, иссиқлик ва электр таъминоти ва канализация авариявий шикастланганда бу ҳолатлар 3 кунда бартараф этилади.

1 Изоҳ

Алишер

06:01 / 01.01.1970

Bu ishni tashkil qilib quysa zor ish buladi, kopchilik portalga murojati kamayadi

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//