
Жамият
«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига мактаблардаги янги баҳолаш тизимини бекор қилиш бўйича петиция жойланди.
Илтимоснома жорий йилнинг 11 апрелида порталга қўйилган бўлиб, у бугунги кунгача 10 мингдан ортиқ (10 536 та) овоз тўплаган. Бироқ ушбу аризага қарши овоз берганлар сони ҳам 10 мингтадан кўп (10 336 та).
Маълумот учун, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлиси Сенати кенгашининг қўшма қарори билан «Менинг фикрим» веб-портали орқалига электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланган бўлиб, унга кўра, мурожаат бўйича умумий овоз бериш қўллаб-қувватловчи зарур миқдордаги овозлар сони тўпланганидан кейин тугалланган деб ҳисобланади.
Бунда агар мурожаат камида 10 мингта қўллаб-қувватловчи овоз тўпласа, ариза мутасадди идоралар (жумладан, Вазирлар Маҳкамаси) томонидан кўриб чиқилади.
Таъкидлаш лозим, юқорида номи келтирилган низомда фақат қўллаб-қувватловчи овозлар ҳақида сўз борган бўлиб, петиция бир вақтнинг ўзида қарши овозлар олган тақдирда мурожаат рад этилиши ҳақида норма белгиланмаган.
Эндиликда, 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган мурожаат юзасидан тегишли давлат идоралари томонидан расмий кўриб чиқилиши ва асослантирилган тарзда қарор қабул қилиниши керак бўлади.
Олдирноқ таълим тизимини 5 кунликка ўтказиш ҳақида эълон қилинган петиция етарлича овоз тўплагани учун мурожаатни кўриб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига юборилган эди.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ