Жамият
Фуқаролар 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижга чиқиш биометрик паспортини Давлат хизматлари марказлари орқали олишлари мумкин. Бу ҳақда ДХА матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилишича, 1 январдан бошлаб бир қатор хизматлар Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилиши белгиланган.
Жумладан, Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.
Бунда хорижга чиқиш биометрик паспорти учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 бараварини ташкил этади (270 минг сўм).
Фуқаролар Давлат хизматлари марказлари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишлари мумкин.
Таъкидланишича, 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча Давлат хизматлари марказларида ушбу имкониятни яратиш режалаштирилган.
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
77561
Жамият
56624
Жамият
55823
Жамият
50889
Жамият
//
Изоҳ йўқ