Андижон вилояти Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

Сақлаш
17:25 / 21.04.2025 4 0

Аҳмадалиев Аброрбек Қосимжонович Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

1988 йилда Избоскан туманида туғилган Аброр Аҳмадалиев 2012 йил Андижон машинасозлик институтини тамомлаган. 

 

Фаолияти давомида Андижон вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси 1-тоифали мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг мудири,  Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган. 

 

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи  лавозимида фаолият юритаётган эди. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//