Республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Сақлаш
14:19 / 21.04.2025 41 0

«Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида В Республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди.

 

Ҳафталик очилиш тадбирида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов сўз олиб, бу сингари лойиҳаларда мутолаа маданиятини юксалтириш, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни чоп этиб, китобхонлар қўлига етказиш каби эзгу мақсадлар кўзланганини алоҳида таъкидлади.

 

 

Таъкидлаш жоиз, «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида кўплаб маърифий-маданий тадбирлар ўрин олган. «Буюклар болалиги» туркумида нашр этилган китоблар тақдимоти, «Маҳалла – оила – кутубхона», «Маърифатпарвар аёллар» мавзусида давра суҳбати, «Соғлом муҳит – соғлом жамоа» шиори остида амалий машғулотлар ва тренинглар, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, «Мутолаа» лойиҳаси шулар жумласидандир.

 

 

Шунингдек, «Меҳр кутубхонаси», «Севимли шоиримга мактуб», «Ёшлар учун минг китоб», «Сеҳрли китоблар мамлакати бўйлаб саёҳат», «Либмоб», «Кутубхонага қандай борилади?», «Адабий устахона», «Табиат қўйнида мутолаа-китобтерапия» сингари тақдимот, акция ҳамда учрашувлар ўрин олган.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳафталик 27 апрелга қадар давом этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//