Ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида «Имкониятлар олимпиадаси» касблар беллашуви бўлиб ўтади

Сақлаш
11:13 / 21.04.2025 9 0

 

Ўзбекистонда илк бор ногиронлиги мавжуд бўлган ёшлар ўртасида «Имкониятлар олимпиадаси» касблар беллашуви 2025 йил 21 апрелдан 1 майга қадар Тошкент шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

 

Олимпиадада 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган, ўзига хос жисмоний имкониятларидан қатъий назар, барча иштирокчилар ўз касбий маҳоратларини намойиш этишлари мумкин.

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, агентлик ҳузуридаги Халқаро инклюзив хаб ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

 

Иштирокчилар 10 та касб бўйича ўзаро беллашади. Булар:

 

• фотография;

• АКТ (ахборот коммуникация технологиялари);

• мобилография;

• рассомчилик;

• каштачилик;

• кулолчилик;

• қандолатчилик;

• торначилик;

• дурадгорлик;

• қуруқ қурилиш ишлари.

 

Танловда 389 нафар ногиронлиги бўлган шахс иштирок этиш истагида махсус платформада рўйхатдан ўтган.

 

Хабарда таъкидланишича, «Имкониятлар олимпиадаси»ни ташкил этишдан мақсад – ногиронлиги бўлган шахсларни ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришини қўллаб-қувватлаш, касбий кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоийлаштириш, ўзига бўлган ишончини ошириш ва меҳнат бозорида уларнинг ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.

 

Танловнинг якуний босқичи ва тақдирлаш маросими 1-2 май кунлари «ЎЗEКСПОМАРКАЗ»да ўтказиладиган «Инсон учун» республика ярмаркаси доирасида бўлиб ўтади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//