Жамият
Ўзбекистонда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг фаолияти халқаро ташкилотларнинг сўз ва матбуот эркинлиги соҳасидаги тавсиялари асосида қайта ташкил этилади. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Маълум қилинишича, АОКА мавжуд штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорини сақлаб қолади. Ташкилот бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил ҳамда Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор шаклда қайта ташкил қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университитети агентлик таркибига ўтказилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ҳамда матбуот котиблари фаолияти самарадорлиги рейтинги тузилади. Бу орқали соҳада юқори натижаларга эришган ташкилотлар матбуот котибларини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
Бундан ташқари, ахборот соҳасини тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Бунда замон талаблари асосида ахборот соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш назарда тутилган. Қолаверса, соҳани тартибга солишга қаратилган қонунлар Ахборот кодекси шаклида унификация қилинади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ