
Жамият
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан шоир Шохрух Абдувохидовга («Абдуссамий» тахаллуси билан танилган) тегишли «Яхшимасми» ҳамда «Эртага борамизми» номли шеърлари муаллифнинг рухсатисиз ижро этилгани юзасидан ҳуқуқий чора кўрилишини сўраб қилинган мурожаат Адлия вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқбузар бастакор Шахбоз Носиржонов бўлиб, у Райҳон Ганиева ижросидаги «Яхшимасми» ҳамда «Саҳар» гуруҳи солисти Анвар Жўраев томонидан ижро этилган «Эртага борамизми» номли қўшиқларининг шеърларидан муаллиф рухсатсиз фойдаланган.
Хабарга кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилгач, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнабод туман судида мазкур иш кўриб чиқилган.
Якунда суд қарори билан Ш.Носиржоновга МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида (750 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.
Хабарда эслатилишича, Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 65-моддасига асосан, муаллиф ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача (ҳозирда 7,5 млн сўмдан 375 млн сўмгача) миқдорда тўланиши лозим бўлган товон пулини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.
Вазирлик матбуот хизматининг ёзишича, сўнгги вақтларда мусиқий асарлардан муаллиф рухсатисиз фойдаланиш ҳолатлари юзасидан Адлия вазирлигига қилинган мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда.
Олдинроқ худди шундай ҳолат бўйича Ботир Қодиров жавобгарликка тортилган эди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ