Марказий Осиё мамлакатларининг умумий телеканал ва медиа-платформаси яратилиши мумкин

Сақлаш
16:14 / 16.04.2025 148 0

Марказий Осиё мамлакатлари қўшма телеканал ва медиа-платформа яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган II Марказий Осиё медиа-форумида маълум қилди.

 

"Давлат раҳбарларининг фаол ва яқин ҳамкорлиги туфайли бугунги кунда қардош мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар жуда юқори даражада. Бизнинг вазифамиз бу импульсдан ўз соҳамизда ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришда фойдаланишдир" – дейди вазир.

 

У шунингдек, Ўзбекистон билан 2025 йилга қадар амалга ошириладиган ҳамкорлик режаси имзоланганини маълум қилди. Хусусан:

 

- Контент алмашинуви;

- Тренинглар;

- Фейкларга қарши кураш;

- Ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш

 

Аида Балаева ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масаласи минтақа раҳбарлари даражасида ҳам бир неча бор кўтарилганини таъкидлаб, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини ҳам мазкур ташаббусга қўшилишга чақирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//