Жамият
Каттақўрғон ҳокимининг чигит ортилган юк машиналарининг Қашқадарёдан чиқарилмаётгани сабаб Қашқадарё ҳокимига йўллаган мурожаати юзасидан ҳокимлик ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, чигитни олиб кетаётган масъул шахс томонидан етарлича ҳуқуқий ҳужжатлар кўрсатилмагани сабаб машиналар ҳудуддан чиқарилмаган.
«Ҳақиқатдан ҳам 2021 йил 28 декабрь куни Чироқчи туманидаги «Умакай» постида Йўл ҳаракат хавфсизлиги ходимлари томонидан чигит маҳсулоти ортилган 3 та юк транспорт воситалари тўхтатилган.
Ички ишлар ходимларига ўзини чигитни олиб кетаётган корхона экспедитори деб таништирган Комил исмли шахс қоғоз шаклидаги 94 тонна чигит маҳсулотини “OQ SAROY KLASTER” МЧЖдан “MAROQAND GOLD OIL EKSTRAKSIYA” МЧЖга жўнатилганлиги ҳақида қўлда ёзилган (QR кодга эга бўлмаган) юк хатини тақдим қилган. Лекин тақдим этилган ҳужжатлар орасида электрон ҳисоб варақ-фактура, биржа савдосидан ютиб олганлиги тўғрисида электрон «Тикет», шартнома ва ишончнома бўлмаган.
“MAROQAND GOLD OIL EKSTRAKSIYA” МЧЖ олиб кетаётган чигит маҳсулоти бўйича QR кодга эга бўлган ҳисоб варақ-фактура бўлмаганлиги ва тақдим этилган ҳужжатларда шубҳа туғилганлиги сабабли 3 та юк транспорт воситаларидаги чигит маҳсулотлари қонуний равишда вақтинча сақловга олинган», дейилади хабарда.
Шунингдек, таъкидланишича, қўшимча ҳужжатлар ҳанузгача тақдим этилмаган ва бу шубҳали бўлиб, электрон ҳисоб фактурасиз, қўлда ёзилган қоғоз солиқдан қочишга омил бўлиши мумкин.
«Электрон ҳисоб варақ фактурасисиз, қўлда ёзилган қоғоз юк хати билан товарларни реализация қилиш шубҳали бўлиб, юк хати фақатгина ортилган товарнинг йўлдаги текширувлари учунгина фойдаланилиб, кейинчалик йўқотилиши орқали солиқдан қочиш эҳтимоли катта», дея ёзмоқда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ҳозирда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан “MAROQAND GOLD OIL EKSTRAKSIYA” МЧЖ томонидан “OQ SAROY KLASTER” МЧЖдан электрон ҳисоб варақ-фактураси расмийлаштирилмасдан чигит маҳсулоти олиб кетилганлиги юзасидан тезкор ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Тезкор қидирув тадбирлари ошкора ва ноошкора усулларда ўтказилганлиги сабабли айрим ҳолатлар ошкор этилмайди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ