Таълим тизимини 5 кунликка ўтказиш таклифи Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилади

Сақлаш
10:59 / 08.04.2025 33 0

Фуқаро Набиев Неъматулла Хамидуллаевич томонидан «Менинг фикрим» веб-порталига жойланган «Таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш тартибига ўтказиш ҳақида»ги 375-с-п/24-сонли электрон жамоавий мурожаати (бу ҳақида олдинроқ хабар берилган эди) 2025 йилнинг 28 март кунидан 3 апрель кунига қадар 10 мингдан ортиқ овоз тўплашга эришди.

 

Низом талабларига мувофиқ, 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган ушбу мурожаат эндиликда тегишли ваколатли давлат органи — Вазирлар Маҳкамасига юборилган.

 

Хабарда ёзилишича, «Менинг фикрим» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-бандига кўра, тегишли ваколатли давлат органи мурожаатни кўриб чиқиб, асослантирилган қарор қабул қилиши белгиланган.

 

Ҳозирда мурожаатни кўриб чиқиш жараёни бошланган бўлиб, натижаси ҳақида қабул қилинган қарор белгиланган тартибда «Менинг фикрим» веб-порталида эълон қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//