
Жамият
Урганч ва Нукус шаҳарлари аэропортларда кучли туман туфайли парвозлар кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 3 декабрь куни кечаси Урганч ва Нукус аэропортларида ёмон об-ҳаво туфайли кўриш имконияти ёмонлашгани боис самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмаган.
Қайд этилишича, қуюқ туман туфайли Урганч аэропортида кўриш имконияти 200 метрни ташкил этган. Москвадан AFL-1976 қатновини амалга ошириши керак бўлган самолёт соат 03:25 да Шереметьево аэропортидан уча олмаган.
Худди шундай ҳолат яна иккита қатновда кузатилган. Жумладан, соат 04:35 даги SBI6481 Самара–Урганч қатнови ҳамда соат 03:30 даги SVR2473 қатнови Санкт-Петербургдан учиб кета олмаган.
Самолётлар об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар Урганч учиш аэропортида қолмоқда.
Шу билан бирга, кўриш масофаси 200 метр бўлган қуюқ туман Нукус аэропорти фаолиятини ҳам чеклаган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ