Жамият
Деҳқонобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши вафот этди, дея хабар бермоқда ИИБ ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, жорий йил 1 январь куни соат 13:00 ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Деҳқонобод туманидан ўтган қисмида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1990 йилда туғилган ҳайдовчи А.М. Cobalt машинасини бошқариб кетаётиб, ёмғир ёғаётганини инобатга олмасдан, катта тезликда ҳаракатланган. Натижада машина бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.
Оқибатда, ҳайдовчи А.М. ҳамда ушбу машинада бўлган тўрт нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Хабарга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ