Илм-фан
Бугун соат 12:00 да Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга "Мард ўғлон" давлат мукофоти ҳамда янги хонадон калитини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга қуйидаги мукофотлар тантанали равишда топширилди:
Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов “Мард ўғлон” медалини кўксига тақиб қўйди;
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкент шаҳридан 2 хонали квартира калитини топширди;
Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов 250 млн сўм пул мукофоти билан тақдирлади.
Шунингдек, Нодирбекнинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласи 100 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.
Нодирбек Абдусатторов ўз нутқида “Худо хоҳласа, шахмат тожини ҳам Ўзбекистонга олиб келамиз” деб айтди. Нодирбекнинг отаси фарзандлари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Бундан ташқари, отаси журналистлардан кичик узр сўради: Нодирбекнинг журналистларга доим ҳам жавоб беролмаслиги ва тадбирларга доим ҳам қатнашолмаслигини, кун тартиби қатъий белгиланганлигини тушунтирди.
Куннинг иккинчи ярмида "Янги Ўзбекистон" боғида чемпион ва мутасаддилар билан учрашув ташкил этилади.
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ