"Қирғизистон Осиёнинг юраги" – мамлакат миллий купюраларини ўз ҳудудида ишлаб чиқара бошлади

Сақлаш
09:27 / 26.03.2025 54 0

Қирғизистон мамлакат ичида миллий валютасини ишлаб чиқаради. Бу эса молиявий суверенитетни таъминлаб, харажатларни камайтиради, деб хабар бермоқда Кактус медиа.

 

24 март куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатдаги "Учқун" АЖга ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни, жумладан, қирғиз сомининг чоп этилиш ишлари билан танишди. Президентга янги банкноталар биринчи намуналари кўрсатилди.

 

 

Мамлакат Марказий банки раиси Мелис Тургунбоев маълум қилишича, биринчи босқичда эски намунадаги купюраларни тезкор алмаштириб олиш кичик номиналдаги купюраларни муомалага чиқаради. Таъкидланишича, янги купюралар қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш бўйича энг замонавий стандартларга жавоб беради.

 

Янги 01 номиналдаги купюраларга "Қирғизистон Осиёнинг юраги" деб ёзилиб, халқнинг қаҳрамонлик эпоси Манас сурати туширилган.

 

 

Маълумот учун, қирғиз валюталари илгари хорижда, асосан, Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилган.

 

#якдилминтақа

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//