UzAuto Motors фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизга пасайди

Сақлаш
16:41 / 02.05.2026 8 0

Жорий йилнинг январь-март ойларида UzAuto Motors 648,3 млрд сўм соф фойда олди. Бу эса 2025 йилнинг мос давридаги 771,9 млрд сўмга нисбатан 16 фоизга камроқ эканинини билдиради.

 

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ягона корпоратив ахборот портали тегишли маълумотлар билан бўлишган.

 

Банкир телеграм канали таҳлилига кўра, компания даромади 12,2 фоизга ўсиб, 10,88 трлн сўмни ташкил қилган. Бироқ сотиш харажатлари 3 баробар ўсиб, 1 трлн сўмга етгани фойда камайишига олиб келган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//