Жамият
Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилганидан хабарингиз бор.
Шу сабабли ҳам қайта молиялаштириш ставкаси ва солиқ қарзи учун пеня ҳисобланиш миқдорига ҳам ўзгартириш киритилди.
Пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкаси(14 фоиз)нинг 1/300 қисмига тенг этиб қабул қилинади.
Бунда, мисол учун, тўланмаган солиқ қарзи 500 минг сўм миқдорида бўлса, унинг учун пеня қуйидаги тартибда ҳисобланади:
500 000 х (14%/300) = 233,33 сўм.
Шу ҳисобда, солиқ қарзини тўлаш бир кунга кечиктирилганда 233,33 сўм пеня ҳисобланади.
Қарздор тўлаши мумкин бўлган қарзни шу тарзда ҳисоблаб, қарзига қўшилиши кутилган бўлган пеняни билиб олиши мумкин (бунда қарз суммаси 14 фоиз(0,14)га кўпайтирилади ва чиққан сон 300 га бўлинади).
Маълумот учун, пеня солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатларини бузган тақдирда тўланмаган солиқ суммасига нисбатан кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун фоизларда ҳисобланади.
Ҳисобланган пенялар ҳам солиқ қарзи саналади ва уларга нисбатан солиқ органлари томонидан мажбурий ундирув чоралари қўлланилади.
Молиялаштириш ставкаси жорий йилнинг 24 март кунидан амалга татбиқ этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ