
Жамият
Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилганидан хабарингиз бор.
Мазкур ҳаракат инфляцион хатарлар билан изоҳланган. Яъни регулятор 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш учун асосий ставкани кўтаришга тўғри келган.
Ҳозирда йиллик инфляция 10,1 фоизни ташкил қилади. 14 фоизлик асосий ставка эса йил охирида инфляция 7-8 фоиз атрофида бўлишига ёрдам беради.
Хўш, асосий ставканинг кўтарилиши қандай таъсир қилади?
Бунда биринчи навбатда асосий ставкага боғланган кредитлар фоизи ошади. Жумладан:
▪️ Уйларни қуриш ва реконструкция қилиш кредитлари – 17,5 фоиздан 18 фоизга;
▪️ ИҚМК (Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси) ресурсларидан янги уйлар учун ипотека кредитлари – 19,5 фоиздан 20 фоизга;
▪️ Тадбиркорликни ривожлантириш компаниясининг асосий ставкага боғланган кредитлари – 0,5 фоизга.
Шунингдек, асосий ставканинг кўтарилиши таъсир қилмайдиган кредитлар ҳам мавжуд. Хусусан:
➖ Имтиёзли таълим кредитлари асосий ставкага боғланган бўлсада, уларнинг фоиз ставкаси ўзгармайди ва 13,5 фоизлигича қолади;
➖ Оилавий тадбиркорлик учун кредитларнинг бир қисми билан ҳам худди шундай. Асосий ставка ошган бўлсада, фоиз ставкаси ўзгармайди.
Бундан ташқари, баъзи омонатлар учун фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасига боғланган бўлади. Бу эса уларнинг фоизи ҳам 0,5 фоизга ошишини англатади. Омонат фоизи ошиши ёки ошмаслигини банк билан тузилган шартномадан текшириб олиш мумкин.
Таъкидланишича, узоқ муддатда асосий ставканинг кўтарилиши иқтисодиёт бироз кескинроқ ушлаб турилишини билдиради ва бу инфляцияни жиловлашга ёрдам беради.
Апрелдан коммунал тўловларнинг нархи яна ошадиган бир пайтда, регуляторнинг қарори мантиқий бўлиб кўринади.
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ