Жамият
«Очиқ буджет» порталида «Ташаббусли буджет» жараёнининг 2025 йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди.
Қайд этилишича, жараёнларда Республика бўйлаб жами 10 млн 450 мингта овоз берилган. Мазкур мавсумнинг якуний натижаларга кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
Қува туманида фуқаролар мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши ҳолати қайд этилгани сабабли мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларга аниқлик киритилмоқда, ўрганиш натижаларига кўра, мазкур туман бўйича ғолиб лойиҳалар қўшимча равишда эълон қилинади.
Порталда шунингдек, жараёнларда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорлик билдирган ҳолда «Ташаббусли буджет» лойиҳасининг кейинги мавсумларида ҳам фаол бўлиш сўрабалган
Ғолиб бўлган лойиҳалар билан бу ерда танишиш мумкин.
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
77585
Жамият
56642
Жамият
55840
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ