Иқтисод
ТEМУ маркетплейси Ўзбекистон Республикаси резиденти сифатида рўйхатдан ўтиб, юридик шахсга айланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Расмий ахборотда айтилишича, ўтган даврлар учун маркетплейс билан муҳокама қилинадиган масалалар ҳали ҳам бор. Ҳозир бу борада музокаралар олиб борилмоқда. Жараён якунига етказилгач, унинг фаолияти юзасидан якуний хулоса эълон қилинади.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мамлакат фуқароларини платформа орқали буюртма беришни тўхтатишга чақирган эди. Хорижий ТEМУ электрон савдо платформаси Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётгани аниқланиб, мамлакат қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб «ТEМУ» платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланиши маълум қилинган эди.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77653
Жамият
56684
Жамият
55896
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ