
Жамият
Ижтимоий тармоқларда Ёшлар ишлари агентлиги тизимидаги ёшлар етакчиларига «Ibrat Academy» иловасининг пулли версиясини сотиб олишга топшириқ берилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарда ёзилишича, тармоқларга жойланган постларда айрим давлат хизматчиларидан «Ibrat Academy»нинг премиум версиясини олиш талаб қилинган.
«Дарвоқе, Ibrat Academy Premium олиб, қандайдир сертификат олиш ҳам айрим давлат хизматчилари учун ихтиёрий мажбурий равишда талаб қилинмоқда, деган хабарлар келяпти. Бунга ҳам балки ойдинлик киритилар, очиқ мулоқот бўлса?», – деб ёзган Х (собиқ Twitter) тармоғи фойдаланувчиларидан бири.
Яна бир фойдаланувчи «Ёшлар етакчиларига «Super start» лойиҳасини мажбуран сотиб олдиришяпти. Менга IELTS сертификатим борлиги учун индашмади» дея тасдиқлаган ҳам, лекин бу пост тармоқдан ўчириб юборилган.
Кун.uz гаплашган ёшлар етакчиси ҳам бу ихтиёрий-мажбурий топшириқ эканини маълум қилган. Унинг айтишича, агентликнинг жойлардаги бошқармалари ходимлари етакчилардан иловани неча киши сотиб олгани ҳақида маълумот сўрайди.
Пулли вариантдан фойдаланаётган ходим эса лойиҳа мактабда ўргатиладиганидан ортиқ билим бермаслигини қўшимча қилган.
Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати бундай хабарларни рад этган. Маълум қилинишича, ҳеч бир етакчига илованинг пулли вариантини сотиб олиш бўйича топшириқ берилмаган.
«Агар аниқ бир маълумот бўлса, биз бу ҳолатни текширамиз», – деган агентлик вакили.
Маълумот учун, ҳозирда «Ibrat Academy» лойиҳасида ўз-ўзини ривожлантириши учун пулли версия жорий этилган бўлиб, бунда «Super start» учун бюджетдан маблағ ажратилмаган.
216 та дарсни қамраб олган «Super start» лойиҳаси обунаси 159 минг сўм, чегирма билан 127 минг сўмга сотилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ