Ўзбекистон Наврўз байрамини иккита қўшни республика билан бирга нишонлайди

Сақлаш
09:35 / 14.03.2025 15 0

Кеча Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги музокаралар чоғида Садир Жапаров Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Наврўз байрамини биргаликда нишонлашини маълум қилди.

 

У халқлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини қўшимча қилар экан, бунда қўшма маданий тадбирлар алоҳида ўрин тутишини урғулаган.

 

«Шу ўринда 31 март куни Хўжанд шаҳрида нишонланадиган Наврўз байрамининг аҳамиятини алоҳида таъкидламоқчиман. Мен таклиф учун миннатдорчилик билдираман ва иштирокимни тасдиқлайман. Ишонаманки, Наврўз байрамини биргаликда нишонлаш Марказий Осиё халқларининг тинчлиги ва бирлиги рамзи бўлган яхши анъанага айланади», деган Қирғиз Республикаси раҳбари.

 

Эмомали Раҳмон ҳам, ўз навбатида, Садир Жапаровга Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентларининг Хўжандда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувида иштирок этишини тасдиқлагани учун миннатдорчилик билдирган.

 

Маълумот учун, жорий йилнинг 31 март санасида Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иштирокида тарихда илк бор уч томонлама саммит бўлиб ўтади.

 

#yakdilmintaqa

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//