Маданият
Ўтган йил якунида Далласдаги Техас университетида жойлашган Mundus Artium Press халқаро нашриёти ўзининг нуфузли адабий мукофоти ғолибларини эълон қилган эди. Нашриёт томонидан «Йил ёзувчиси» сифатида ўзбекистонлик таниқли ёзувчи Назар Эшонқул, адабиёт бўйича олий мукофотга эса шоира Хосият Рустамова лойиқ кўрилган.
Мукофотларни эгаларига топшириш маросими Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Таниқли шоир ва ёзувчилар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда журналист-блогерлар иштирок этган тадбирда шоир, ёзувчи, Mundus Artium Press нашриёти раҳбари Жекё Маринаж ҳам қатнашиб, мукофотларни ижодкорларга шахсан топширди.
Маросимда Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, таржимон Қосимжон Мамиров, таниқли шоир Одил Икром ва бошқа меҳмонлар сўзга чиқиб, адиб ва шоирани мукофот билан самимий қутлаб, ўзбек адабиётини дунёга танитишдаги ҳиссалари учун миннатдорчилик билдиришди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77892
Жамият
56799
Жамият
56029
Жамият
51082
Жамият
//
Изоҳ йўқ