Жамият
Педагогларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига чегирма берилиши мумкин. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, 2026–2027-ўқув йилидан бошлаб қуйидаги педагогларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун авиа ва темирйўл чипталарга йилда бир марта чегирма бериш тартибини доимий асосда жорий этиш таклиф этилмоқда:
– республика рейтингида топ 100 таликка кирган умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига;
– топ 20 таликка кирган техникумлар педагогларига топ 10 таликка кирган олий таълим ташкилоти педагогларига.
Қайд этилишича, самолёт ва поездлар (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар бундан мустасно)нинг эркин сотувда бўлган эконом класс ва пласкарт ёки купе типидаги вагонлар чипта нархларининг тариф қисмига 15 фоиз чегирма берилади. Бунда саёҳат тўғридан тўғри (бошқа йўналишларга ўтказишсиз бориш ва келиш учун) амалга оширилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Ўзбекистон темир йўллари”, Uzbekistan airways’ларга юқоридаги рейтингга кирган таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда тақдим этиб боради. Таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш истагини билдирган ҳар бир педагогга иш жойи ва лавозими тўғрисидаги маълумотнома берилади.
Лойиҳада келтирилишича, ушбу имтиёз таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни кучайтиради ва педагоглар ўз устида янада яхши ишлашига ёрдам беради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77892
Жамият
56799
Жамият
56029
Жамият
51082
Жамият
//
Изоҳ йўқ