Жамият
Президентнинг “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, метро станциялари олдида автотураргоҳларни ташкил қилиш орқали Park & Ride тизими йўлга қўйилади, йўлкира ҳақини тўлашнинг янгича тизими ҳам жорий этилади.
Айтилишича, Park & Ride тизими йўлга қўйилиши орқали автотураргоҳдан фойдаланганларга чиптадан чегирмалар бериш, автотураргоҳ тўловини метро чиптаси орқали қоплаш механизмлари амалга оширилади.
Ушбу тизим автомобилни махсус автотураргоҳда қолдириб, кейин жамоат транспортида йўлни давом эттириш тизими бўлиб, бу орқали тирбандликни камайтириш, марказдаги машиналар сонини қисқартириш, экологияни яхшилаш мумкин.
Ҳужжатга кўра, қуйидагилар 2030-йилгача метрополитенда йўловчи ташишни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва устувор вазифалари этиб белгиланди:
– метрополитенда ташиладиган кунлик йўловчилар сонини 1,8 млн нафарга, бекатлар сонини 79 тага ва линиялар узунлигини 103 кмга етказиш;
– ҳаракат интервалини 2-3 дақиқагача тушириш ва бошқалар.
2028-йил якунига қадар метро бекатларига кириш жойларида ҳамда бекатдан-бекатга ўтиш йўлакларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаган ҳолда вендинг аппаратлари ва кичик кўчма савдо объектларини жойлаштириш чоралари кўрилади. Хусусий тадбиркорларга метрополитен тоннель ва бекатларида аукцион орқали ижара асосида хавфсиз фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77892
Жамият
56799
Жамият
56029
Жамият
51082
Жамият
//
Изоҳ йўқ