Сирдарёда “Маънавият ва маърифат” масканлари иш бошлади

Сақлаш
16:16 / 01.01.2022 1043 0

Янги йил арафасида Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Янгиер шаҳрида “Маънавият ва маърифат” масканлари фойдаланишга топширилди.

 

Мазкур масканда кутубхона, ўлкашунослик музейи, расмлар кўргазмалари фаолият кўрсатади. Бу ерда тўгараклар ташкил этиш, китобхонлик байрамлари, турли кўрик-танлов ва концерт дастурлари, театр ва кино намойиши учун ҳам қулай шароитлар яратилган.

 

 

– Маънавият маскани тадбир ўтказиб, одамларга совға тарқатадиган ташкилот эмас, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Муроджон Ҳайитов. – Биласизми, бугунги кунда одамларнинг қалбига йўл топиш, уларнинг ҳаётда рози яшашлари, мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тарғибот қилиш, одамларда соғлом дунёқарашни шакллантириш, бой қадимий миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизга ҳурмат ҳиссини юксалтириш, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган бош миллий ғоямиз атрофида бутун халқни бирлаштиришдек муҳим вазифаларимиз борлигини биз, маънавиятчилар қалбдан ҳис этмоғимиз лозим.

 

Масканда “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий”, “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий”, “Тарбияда танаффус бўлмайди” каби тамойиллар бўйича мақсадли тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//