Маданият
Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янги йил арафасида Жиззах вилояти Фориш туманида “Маънавият маскани” фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Икром Матиев, Республика маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими бошлиғи Иқболой Умарова сўзга чиқиб, барчани келаётган байрам билан табриклади.

“Маънавият маскани”ни жиҳозлаш учун туман маҳаллий бюджетидан 57 миллион сўм маблағ сарфланди. Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан 200 дона турли адабиётлар тақдим қилинди.

Тадбирда туман бўйича ўтказилган китобхонлик танловининг ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари “Маънавият маскани”да амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77601
Жамият
56651
Жамият
55852
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ