Жамият
АҚШдан депорт қилиниб, Коста-Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин Ватанга қайтиш ниятида бўлган 7 нафар фуқаро 24 февраль куни Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳанов маълум қилди.
Улар АҚШ томони билан олиб борилган музокаралар натижасида «Нью-Йорк–Тошкент» йўналишида ватанга қайтарилган. Бурҳанов бошқа тафсилотларга тўхталмаган.
Маълумот учун, Коста-Рика Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон ва Ҳиндистон каби давлатларнинг АҚШдан депортация қилинган 200 нафар фуқаросини қабул қилишга розилик билдирган эди. Режага кўра, муҳожирлар ушбу мамлакатда олти ҳафтагача ушлаб турилиши ва шундан сўнг ватанига жўнатилади.
Бунгача улар махсус жойда сақланади ва ушбу ҳудудни тарк эта олмайди.
ТИВ матбуот котиби дипломатик ваколатхоналар Ўзбекистоннинг барча фуқароларига, улар қаерда бўлишидан қатъий назар, ҳар томонлама ёрдам кўрсатишини айтган эди.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77524
Жамият
56602
Жамият
55801
Жамият
50869
Жамият
//
Изоҳ йўқ