Жаҳон
Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳамкорлик лойиҳаси бўладиган "Дўстлик боғи"ни яратиш ишлари бошланади.
Ушбу ташаббус томонлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, экологик барқарорлик ва қишлоқ хўжалиги ривожига хизмат қилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори ва Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазири лойиҳани амалга оширишнинг асосий аспектларини муҳокама қилиб, устувор чора-тадбирлар бўйича келишиб олди. Унга кўра, бу боғ учун Тожикистонда ер майдони ажратилади, Ўзбекистон маҳаллий климатга мос келадиган кўчатлар юборади. Боғ яратиш бўлса, томонларнинг тажриба алмашинадиган, томчилаб суғориш тизимини жорий этадиган ҳамкорликдаги иши бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилган эди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ