
Маданият
Ислом санъатига бағишланган тўпламлар сақланадиган энг йирик музейлар ҳақида эшитганмисиз?
Қуйида уларнинг ТОП-5 лиги келтирилган:
1. Ислом санъати музейи (Қоҳира, Миср)
Қоҳирадаги Ислом санъати музейи дунёнинг энг улкан музейларидан биридир. У ўзининг ноёб ва камдан-кам учрайдиган ёғоч ишловлари, артефактлар, керамикалар, шиша, кристаллар ва матолар билан бутун ислом дунёсидан тўпланган буюмлар билан машҳур ҳисобланади. Йиллар давомида музейда 2500 дан ортиқ артефактлар 25 галереяда намойиш этилган бўлсада, музейда 102 мингдан ортиқ буюм бор.
Энг муҳим артефактлардан бири бу Қуръоннинг ноёб қўлёзмаси бўлиб, баъзи қисмларида кумуш сиёҳ билан ёзилган каллиграфия мавжуд.
2. Ислом санъати музейи (Доҳа, Қатар)
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган ушбу музей 1980 йилларнинг охирларидан бошлаб тўпланган артефактлар билан танилган. Мазкур музейда дунёдаги энг катта ислом санъати коллекциялари жамланган бўлиб, мажмуа 1400 йил давомида уч қитъада мусулмон санъати ва артефактларини намойиш этади. Баъзи артефактлар Испания, Ироқ, Эрон, Ҳиндистон, Туркия, Миср ва Марказий Осиёдан келтирилган.
Музейда VII асрдан ХIХ асргача бўлган металл ишловлари, керамика, заргарлик буюмлари, ёғоч ишловлари, матолар ва шиша асарларини ўз ичига олган ижод намуналари намойиш этилади.
3. Оға Хон музейи (Торонто, Канада)
Бу музейда ислом санъати ҳамда Эрон санъатига доир ноёб топилмалар жамланган ва у Торонто шаҳрида жойлашган. Музейда ислом тарихининг барча даврларидан олинган санъат асарлари ва меросларининг тўплами мавжуд. Оға Хоннинг шахсий тўпламлари, Лондоннинг Ислом тадқиқотлари институти ва Садриддин Оға Хоннинг оилавий тўпламлари ҳам шулар жумласидандир. Артефактлар орасида керамика, металл ишловлари ва расмлар бор.
Маълумотларга кўра, музейда Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарининг энг қадимги нусхаси (1052 йил) ва IХ-Х асрларга оид Қуръони Каримнинг саҳифаси сақланади.
4. Турк ва Ислом санъати музейи (Истанбул, Туркия)
Истанбулнинг Фотиҳ туманида жойлашган ушбу музей 1524 йилда қурилган ва аввал Паргали Иброҳим Пошшонинг саройи бўлган. Музейда муҳим ислом хаттотлик санъати, плиткалар, гиламлар ва турли турк маданиятларини намойиш этувчи этнографик кўргазмалар мавжуд. Турли даврлар ва минтақалардан бўлган турар-жойлар реконструкция қилиниб, кўргазмаларда намойиш этилган.
5. Пергамон музейи (Берлин, Германия)
Пергамон музейи Берлин шаҳрида жойлашган бўлиб, 1910-1930 йилларда қурилган. Музей икки қисмга бўлинган: Яқин Шарқ музейи ва Ислом санъати музейи. Ҳар йили бир миллиондан ортиқ одам музейга ташриф буюради. Музей Германиядаги энг кўп ташриф буюрилган санъат музейи сифатида эътироф этилади. Музейда VII-ХIХ асрлар орасидаги артефактлар, Испаниядан Ҳиндистонгача бўлган минтақалардан келтирилган. Энг машҳур артефактлардан бири — Мшатта фасади, бу саҳродаги сарой деворининг бир қисми бўлиб, Иордания жанубида жойлашган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ