Ўзбекистонга кириш учун электрон виза 3 кунда расмийлаштирилади

Сақлаш
12:41 / 07.02.2025 10 0

Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва 2025 йил учун асосий вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилган видеоселектор йиғилишича, Президент хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқлигини таъкидлади.

 

Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш кўрсатиб ўтилди. Барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани бўйича Транспорт вазирлиги танқид қилинди.

 

«Такрор айтаман. Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир вазир ва ҳокимга рақамлаштириш бўйича алоҳида KPI, аниқ вазифа ва муддатларни белгилаб бериш топширилди.

 

Бунда Туризм қўмитаси туристлар меҳмонхона, дам олиш масканларини «бронь» қилиш, авиа ва темир йўл, музей, театрга чипта сотиб олиш, гид ва таржимонларни ёллаш каби хизматларни масофадан туриб олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириши, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари эса Ўзбекистонга кириш учун электрон визани 3 кунда расмийлаштириш имконини яратиши кераклиги мисол сифатида келтирилди.

 

Олдинроқ Президент ривожланмаётган туманларни танқид қилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//