«Йилнинг энг яхши асари» республика танлови ғолиблари эълон қилинди. Тақдирланганлар орасида oyina.uz мухбири ҳам бор

Сақлаш
18:47 / 29.12.2021 1613 1

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди ҳамкорлигида ўтказилган «Йилнинг энг яхши асари» республика танлови ғолиблари аниқланди.


Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Танловга 100 дан ортиқ ижодкорларнинг 2021 йилда нашриётлар ва босма оммавий ахборот воситаларида нашр этилган янги асарлари келиб тушган бўлиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан ижодкорлар ғолиб деб топилди:


– Абдулла Қодирий номидаги «Энг яхши насрий асар» мукофоти билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султон «Алишер Навоий» романи учун;


– Ҳамид Олимжон номидаги «Энг яхши шеърий асар» мукофоти билан таниқли шоир Абдулла Шер «Танланган асарлар» шеърлар китоби учун;


– Абдулҳамид Чўлпон номидаги «Энг яхши таржима асари» мукофоти билан Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон рус, қорақалпоқ, қирғиз тилларидан таржима қилган шеърий китоблари, достон ва қиссалари учун;


– Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги «Энг яхши драматик асар» мукофоти билан таниқли драматург Шароф Бошбеков драмалар ва кино қиссалардан иборат «Танланган асарлар» китоби учун;


– Абдурауф Фитрат номидаги «Энг яхши адабий танқидий ва публицистик тўплам» мукофоти билан адабиётшунос олим Нурбой Жабборов Алишер Навоий ижоди, фаолияти ҳақидаги «Маоний аҳлининг соҳибқирони» тўплами учун тақдирланди.


Ғолибларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробарида пул мукофоти берилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад тўрт китобдан иборат насрий асарлари учун бош мукофотга лойиқ кўрилди. Ғолибга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробарида пул мукофоти берилди.

2021 йилда фаол ижод қилиб, янги асарлари билан кенг адабий жамоатчилик эътирофига сазовор бўлгани учун тақдирланган ижодкорлар:

Соғинбой Иброҳимов «Барно дафтари» шеърлар тўплами, «Бердақнинг «Шажара» достони ва «Қорақалпоқлар тарихи» рисоласи учун;

Шукур Қурбон «Халоскорлик ёки Амир Темур имони» достони учун;

Баҳодир Қобул «Ота чироқ» насрий асарлар китоби учун;

 

Шамсиддин Садоий «Бир кун сенга етарман» шеърий тўплами учун;

– Жавлон Жовлиев «Қўрқма» романи учун;

Нодирабегим Иброҳимова (oyina.uz мухбири) Ҳерберт Уэллснинг «Дунёлар жанги» романи ва жаҳон адабиёти намуналаридан қилган таржималари учун рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланди.


Уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробарида пул мукофоти берилди.

1 Изоҳ

Абдуманноп

06:01 / 01.01.1970

Барча мукофотланганларни чин калбдан табриклайман! Янги йилингиз муборак булсин! Янги йилда хар бирингизга янги омад ёр булсин! Хурматли Шароф ака БОШБЕКОВ! Мукофот муборак булсин! Биз Сизни жуда яхши курамиз! Хамиша сог-омон булинг! Хурмат билан: Абдуманноп Азимов. Сардоба тумани.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//