Жамият
Статистика агентлиги томонидан Ўзбекистонда 2025 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига бир ой учун 669 минг сўм қилиб белгиланганидан хабарингиз бор. Натижада айрим турдаги нафақалари миқдори кўтарилиши мумкин.
Жумладан:
▪️ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган 7,4 минг шахсларнинг ҳар ойлик моддий ёрдам пуллари амалдаги 648 минг сўмдан 669 минг сўмгача (+ 21 минг сўм) ошади;
▪️ хусусий секторда ишловчи аёлларга Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари миқдорига 84 минг сўм қўшилади (Умумий 2 млн 676 минг сўмни ташкил этади).
Маълум бўлишича, йил якунига қадар даромади жон бошига (648 минг сўмдан 669 минг сўмгача) бўлган қўшимча 28 минг оила кам таъминланган оила сифатида нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
Хабарга кўра, минимал истеъмол харажатлари миқдорини 669 минг сўмга етказиш натижасида ижтимоий тўловларни молиялаштириш учун жорий йил якунига қадар жами 87,0 млрд сўм йўналтирилади.
Маълумот учун, пенсия ва пенсия олиш учун талаб қилинган иш стажига эга бўлмаган нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари белгиланган минимал истеъмол харажатлари — 669 минг сўмдан кам эмас. Шунинг сабабли бу турдаги нафақаларнинг миқдори оширилмайди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ