Жамият
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури ижросини таъминлаш, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи омилларни бартараф этиш ва оила аъзоларига меҳнат қилишига шароит яратиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларнинг оила қарамоғида қолишини таъминлаш ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш мақсадида янги тизим ишга туширилади.
Президент қарорига кўра, мазкур тизим 2025 йил 1 мартдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида, босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.
Бу турдаги болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.
Шунингдек, ҳужжатга биноан, кундузги парвариш хизматини йўлга қўйган хусусий тадбиркорлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
Хусусан, 2025 йил 1 мартдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу турдаги хизмат фаолиятини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига болалар учун давлат субсидиялари ажратилади.
Бунда:
▪️ 3-7 ёшли болалар учун — ҳар бир кунлик ташрифга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи;
▪️ 7-18 ёшли болалар учун — ҳар бир кунлик ташрифга базавий ҳисоблаш миқдорининг 27 фоизи миқдорида субсидия берилади.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ва вилоятлар марказларида эса субсидия миқдори 1,1 баравар кўпайтирилади. Камбағал оилаларнинг болалари учун ҳам субсидия яна 30 фоиз оширилади.
Бундан ташқари, тадбиркорларга транспорт харажатлари учун компенсация тўланади. Жумладан, агар бола кундузги парвариш марказидан 3 км узоқда яшаса ва хусусий шерик транспорт ташкил қилса, ҳар бир қатнаш кунига қараб, бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизигача компенсация тўлаб берилади.
Шу билан бирга, Тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ҳам тақдим қилинади.
Ҳужжатда белгиланишича, 2025 йил 1 мартгача «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» тизими доирасида «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модули ва унинг мобил иловаси яратилади.
2025 йил 1 сентябрга қадар эса «Болалар саломатлиги» ахборот тизими жорий этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ