Сиёсат
Ню Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Цент-Люсия мамлакати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Цент-Люсиянинг БМТдаги доимий вакили Менисса Рамбали имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирди. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб ҳавзаси мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди, дейилади хабарда.
Шу тариқа, Кариб денгизининг шарқий қисмида жойлашган Цент-Люсия орол давлати Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 163-давлат бўлди.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ