
Иқтисод
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 11-cентабрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг иккинчи чорагида шаклланган иқтисодий фаоллик ва истеъмол талаби юқори суръатларининг нархларга оширувчи таъсирлари давом этди. Шу билан бирга, ўтган йилги база таъсирлари чиқиб кетиши ҳисобига август ойидан инфляция пасая бошлади. Марказий банк бошқаруви инфляцион жараёнларнинг секинлашиши ва базавий инфляцияни пасаювчи траекториясида давом этишини таъминлаш мақсадида асосий ставкани ўзгаришсиз сақлаб қолди.
Август ойида умумий инфляция июлга нисбатан бироз пасайиб, йиллик ҳисобда 8,8 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг секинлашиши ҳисобига базавий инфляция 7,6 фоизгача пасайди. Шу билан бирга, ялпи талабнинг юқори даражада сақланиши шароитида энергия нархлари ошишининг иккиламчи таъсирлари хизматлар инфляциясининг юқори шаклланишида намоён бўлмоқда. Сўнгги ойларда мавсумий омиллар ҳамда алмашув курсининг барқарорлашуви ҳисобига аҳоли ва тадбиркорлар инфляцион кутилмаларида пасайиш тенденцияси кузатилган бўлсада, мазкур кутилмалар умумий инфляция даражасидан юқори бўлиб қолмоқда.
2025 йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсиш 7,2 фоизгача тезлашди. Бунда, хизматлар соҳасининг юқори суръатлари билан бирга саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳам сезиларли ўсиш қайд этилди. Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг барқарор ўсиши, иқтисодиётда кредитлаш суръатларининг жадаллашуви, бюджет харажатларининг ўсиши ҳамда инвестицион фаолликнинг юқори бўлиши ялпи талабни фаол рағбатлантирувчи омиллардан бўлмоқда.
Шу билан бирга, халқаро савдодаги чекловлар ва ўзаро алоқаларга киритилган ўзгаришлар туфайли глобал инфляциянинг пасайиши кутилганидан секин кечаётгани, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошаётгани ҳамда асосий савдо ҳамкор давлатлардаги инфляция даражасининг таргет кўрсаткичларидан юқори шаклланганлиги келгусида импорт инфляциясининг кучайишига олиб келиши мумкин.
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ