
Жамият
Президентнинг 10-центабрдаги фармони билан 2025−2026 ўқув йилидан педагогика йўналиши талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Янги стипендия ташкил этилишиган кўзланган мақсад – педагогика йўналишидаги ОТМларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда академик ўзлаштиришда юқори кўрсаткичлар қайд этган иқтидорли талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Фармонга мувофиқ, Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси педагогика йўналишидаги ҳар бир ОТМнинг бакалавриат босқичида таҳсил олаётган охирги икки курс талабаларидан 1 нафарига тайинланади. Стипендия миқдори – 1 461 028 сўм (одатдаги стипендиядан 839 572 сўмга кўп).
Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси кимга ва нима учун берилади?
Айни вақтда ОТМ бакалавриат босқичида таҳсил олаётган охирги икки курс талабалари учун қатор давлат стипендиялари мавжуд. Хусусан, техника йўналишларида – Беруний, тиббиёт йўналишларида – Ибн Сино, гуманитар йўналишларда – Навоий, тарих ва география йўналишлари учун – Бобур номидаги давлат стипендиялари мавжуд. Лекин педагогика йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун махсус давлат стипендияси таъсис этилмаганди.
Мазкур стипендия 1993 йил 5 февралдаги президент фармонида белгиланган талаблар асосида тайинланади. Унга кўра, давлат стипендияларига даъвогар талабалар барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» (кўпи билан 25 фоизи «яхши») бўлиши ҳамда ижодий ишда иштирок этадиган бакалавриат босқичининг охирги икки курсида (юқори курс) таҳсил олаётган бўлиши талаб этилади.
Айни вақтда Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясига республикада педагогика йўналишида таълим берувчи 13 та ОТМнинг 74 480 нафар юқори курс талабалари номзод бўлиши мумкин.
Мазкур ташаббус давлат раҳбарининг 2024 йил 30-cентабрида педагоглар билан ўтказган мулоқоти давомида соҳа ходимлари томонидан билдирилганди. Шунингдек, 8-центабр куни Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган таълим тизимини ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимотда ҳам тилга олинганди.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ